Дмитрий Курбатов, Oracle да дастурий таъминот (ДТ) бўлимининг раҳбари.

Дмитрий Курбатов, Oracle да дастурий таъминот (ДТ) бўлимининг раҳбари.

“Парламент учун қонун ижодкорлигининг электрон тизими ҳақида”

NIHOL компанияси Европа Иттифоқи комиссиясининг DCI дастури бўйича “Ўзбекистонда икки палатали парламент тизимини янада мустаҳкамлаш ва ҳудудий кенгашлар билан алоқаларни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган қонун ижодкорлигининг электрон тизимини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг электрон маълумотлар базасини яратиш ва жорий қилиш учун тендерда ғолиб чиқди.

Қонун ижодкорлигининг электрон тизими, парламент икки палатасининг қонун ижодкорлиги фаолияти давомида ишлаб чиқиладиган қонунижодкорлиги материалларидан парламентнинг Қонунчилик палатасининг депутатлари, Сенат аъзолари парламент Девонлари ходимлари фойдаланиши учун ошкораликни таъминланиши ва уларнинг тизимли сақланиши, ҳамда марказлашган ҳолда тўпланиши учун мўлжалланган.Биз томондан ишлаб чиқилган тизим, қонун ижодкорлигида ҳужжат айланишини таъминлайди ва палаталарнинг ўзаро самарали ишлашларини автоматлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида қонун ижодкорлиги фаолиятининг бошқарув жараёнини ривожлантириш ва мукаммаллаштириш, шу жумладан, парламентда қонун ижодкорлиги фаолияти жараёнларида автоматлаштиришни таъминлай оладиган ягона электрон ҳужжат айланиш тизимини яратиш ва уни амалга ошириш, лойиҳамизнинг асосий мақсади эди.

Тизим интерактив кўринишда у ёки бу қонун лойиҳасининг қайси босқичда эканлигини кузатиб бориш имконини беради. Шундай қилиб, тизим, қонун ижодкорлиги материалларининг марказлаштирилган ҳолда тўпланиши, сақланиши, ҳисоботи, қидируви, алмашинуви ва қайта ишланиши; қонун ижодкорлигининг ҳужжат айланишини ташкил қилиш ва қонун лойиҳалари бўйича ҳамкорликда ишлашни автоматлаштириш, ҳамда қонунчилик фаолиятига алоқадор бошқа материаллар учун умумий ахборот майдонини яратиш масалаларини ҳал қилади.

Бундан ташқари, тизим, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасидан фойдаланишни таъминлаш орқали депутатлар, сенаторлар ва Ўзбекистон Парламенти Девоним ходимларининг қонун ижодкорлиги фаолияти учун ахборот-ҳуқуқий қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалаларини ҳам кўриб чиқади. Тизим қонунчилик жараёни натижаларини мониторинг қилиш, статистика ва назоратни амалга ошириш имконини беради.

Яратилиш жараёнида, носозликка чидамлилик, ишончлилик, хавфсизлик ва юқори даражадаги самарадорликни таъминлай оладиган, кўп миқдордаги фойдаланувчилар (ўн ва юз минглаб) ва катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш учун мўлжалланган тижорат Oracle МББТ (маълумотлар баъзасининг бошқарув тизими)дан фойдаланилган, ҳамда муаллифлик ижод маҳсулимиз бўлган LexDOCS платформаси яратиш учун замин бўла олди.

Натижада, яратилган тизим, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонун ижодкорлиги фаолияти билан боғлик жараёнларни автоматлаштириш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур технологик ва эксплуатацион инфратузилмани таъминлаб беради.