«Ахборот технологиялари: олдинга силжиш»

Фазлидин Мирзаев, «NIHOL-KOMTEX» компанияси директори

14.05.2019

F.A.Mirzaev_Nihol.Сўнгги бир неча йиллар ичида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг кўплаб йўналишларини ислоҳ қилишда самарали ютуқларга эришилди. Модернизация тегишли вазирликнинг ребрендинги, АТ-бозор иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини мувофиқлаштирувчи янги давлат тузилмаларини яратиш шунингдек, ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик, интерактив хизматлар, «ақлли шаҳар», «сунъий интеллект», e-government, имтиёз ва преференциялар билан таъминланган «Mirzo Ulugbek Innovation Center» резиданлари томонидан инновациялар ва бошқаларни ўз ичига олган.

Инновацион лойиҳалар ва АКТ соҳасининг ривожланиш тенденциялари тўғрисида маълумот, амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича экспертлардан бирининг нуқтаи назари NIHOL компаниялар гуруҳи таъсисчилари Кенгаши раиси, «NIHOL-KOMTEX» компанияси директори Фазлидин Мирзаев билан суҳбатда.

Бизнинг маълумот: Мазкур маҳаллий компания ахборот технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» (MUIC) Инновацион марказнинг резиденти ҳисобланади. АТ-бозорида ўттиз йиллик тажрибага эга. Компаниянинг «портфелида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси юқори ва қуйи палаталари, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, «Ўзбекистон хаво йуллари» МАК, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва бошқа давлат йирик корхоналари, идоралар, акциядорлик жамиятлари, банклар учун йирик лойиҳалар мувофиққиятли амалга ошрилган.

Бозор талаб ва таклифни белгилайди. Сиз қандай йўналишларни ривожлантиришни тахмин қиласиз?

– Биз яқин келажакда АКТ соҳасида давлат-хусусий шерикликни (ДХШ) ривожлантириш, ушбу ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз. Ҳозирча бу йўналиш бизда фақатгина энди ривожлана бошлаяпти. Ҳозирда унга давлат даражасида катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан яқинда Президентга бевосита бўйсунадиган Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (NAPM) MUIC билан ҳамкорликда Инновацион марказ резидентлари билан кенгайтирилган ишчи учрашуви ўтказилди, унда ДХШ бўйича лойиҳаларни илгари суриш билан боғлиқ турли масалалар, уларни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос яратиш бўйича таклифлар ва бошқа кўплаб қизиқарли масалалар муҳокама қилинди. MUIC резидентлари бир қатор долзарб лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўз таклифларини тайёрлади. Биз ҳам бир нечта АТ-ечимларимизни таклиф қилишга тайёрмиз.

Масалан, бизнес-жараёнларни автоматлаштиришни таъминлаш учун мураккаб интеграцион ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича катта тажриба бизнинг мутахассисларимизга ДХШ асосида амалга ошириш учун тақдим этиладиган e-government тизимлари ва лойиҳалари учун ERP интеграцион платформасини ишлаб чиқиш имконини берди. Бу – инновацион ягона ечим ҳар қандай фаолият соҳаси учун маълумотлар ва жараёнларнинг умумий моделини амалга оширадиган махсус интеграцияланган дастурий таъминот тўплами орқали корхона ресурсларини узлуксиз мувозанатлаш ва оптималлаштиришга қаратилган.

Интеграция платформаси ташкилотнинг барча таркибий бўлинмалари тузилиши (идоралар) учун зарур бўлган жараёнларни модернизация қилиш имконини берадиган ва маълумотларни консолидация қилиш орқали, уларни тақдим этишнинг самарадорлигини, шунингдек ахборотни намойиш этиш форматларининг тўлиқлиги, ишончлилиги ва қулайлиги туфайли бошқарув қарорларини қабул қилиш сифатини оширишни таъминлаш учун ягона ахборот майдонини яратишга мўлжалланган.

Асосий интеграцион платформа архитектурасининг асослари NIHOL томонидан ишлаб чиқилган ва амалга оширилган тизимларда бир неча бор синовдан ўтган ечимлар ҳисобланади. Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон учун сифат жиҳатидан янги турдаги булут хизматларининг (SaaS технологиялари) қабул қилиниши давлат бошқарувини рақамли ўзгартириш дастурини амалга ошириш харажатларининг аксарият қисмидан халос қилади.

Давлат-хусусий шериклиги асосида яна бир таклиф – «Аҳоли бандлигини таъминлаш» автоматлаштирилган ахборот тизими. Мазкур тизим давлат идораларига тақдим этилаётган ҳисоботлар асосида шакллантирилган Миллий Вакансиялар Базасини яратишда синовдан ўтказилди ва вакансияларни нашр этишнинг долзарблиги ва порталда вакансияларни кўп қирралик асосида қидириб топишни таъминлади. Ушбу тизим NIHOL компаниясининг дастурий-аппарат комплекси негизида йўлга қўйилган Миллий кадрлар порталида синовдан ўтказилди. Синов жараёнида, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига бўш иш ўринлари бўйича тизимда жойлаштирилган долзарб маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилди, шунингдек ушбу бўш иш ўринлари бўйича маълумотларни ўз туманининг иш билан таъминлаш стендларида, ҳамда маҳалла кенгашининг стендларида жойлаштириш имконига эга эдилар.

Порталга ташриф буюрувчи- фойдаланувчилар томонидан ўтказилган тест синовлари давомида кўплаб истаклар нафақат вакансияларни танлаш, балки портал орқали онлайн ишга жойлашиш имкониятлари ва ечимини ривожлантириш зарурлигини илгари сурди. Натижада тизимда «Ишга жойлаштириш» блоки кенгайтирилди.

Биз томондан яратилган бандлик билан таъминлаш хизмати фуқароларга порталда танлаган вакансияга ариза қолдиришни, уларга иш берувчидан автоматик ҳолда жавоб олиш имконини беради, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органларига эса нафақат иш жойидан, балки, республиканинг у ёки бу туманида ишга жойлашишда кузатилаётган қийинчиликлар бўйича ташкил этилган аҳоли билан учрашувларда ҳам планшет орқали бандлик билан таъминлаш жараёнини ишга туширишни ва уларнинг ижро этилишини таъминлайди. Аҳолини ва иш берувчиларни ҳабардор қилиш учун Миллий Кадрлар порталининг ахборот ресурсларидан фойдаланилмоқда. Иш берувчиларни ва иш қидирувчи фуқароларни асосий воқеалар билан ҳабардор қилиш ва муҳим жараёнларни кузатиб бориш имконияти Шахсий кабинет орқали, ҳамда СМС-ҳабарнома кўринишида йўлга қўйилган. Тизим ечимлари функционал жиҳатдан янада кенгайтирлиши мумкин ва кўрсатилаётган барча давлат ҳизматларини кенг қамровли қайта лойиҳалаштиришни таъминловчи, ишларни ташкил этишнинг прогрессив шаклларини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига самарали жорий қилишни, меҳнат муносабатлари идоралари ҳизматларидан фойдаланиш нуқталарини кенгайтириш ва “ягона ойна” принципи буйича давлат ҳизматларини кўрсатиш имконини беради.

Биз таклиф қилаётган ечим Ўзбекистон Республикасида аналогларга эга эмас, унинг амалга оширилиши эса нафақат иқтисодий соҳада, балки ижтимоий масалаларда ҳам, давлат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро электрон муносабатларни сезиларли даражада яхшилаши мумкин.

 

Бизда бундан ташқари ДХШ ва тиббиёт соҳаси оид қизиқарли таклифлар мавжуд. Таъкидлаш жоизки, давлат-хусусий шериклик доирасида лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторларни жалб қилишга ҳам тайёрмиз. Биз резидентлар сифатида Mirzo Ulugbek Innovation Center маъмуриятига лойиҳаларимиз бўйича ўз таклифларимизни тақдим этдик. Энди, мен суҳбатимизнинг бошида айтиб ўтганимдек, ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш жараёни NAPM билан фаол боғланган ва лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлиги нуқтаи назаридан жуда муҳимдир.

– Ҳозирда деярли барча соҳаларда рақамлаштириш ҳақида кўп гапириляпти. Масалан, NAPM ўз дастурида аҳолини бандлигини таъминлаш ва ишга жойлаштириш масалаларига катта эътибор қаратмоқда. Сиз давлат-хусусий шериклик доирасида ушбу масалаларни ҳал қилиш бўйича таклифларингиз ҳақида сўзлаб бердингиз. Бироқ, бу йўналишда самарадорликни оширишга ёрдам берадиган инновацияларининг ўзига хос мисоллар ҳақида айтиб берсангиз?

– Дарҳақиқат, мамлакатимизда узоқ вақтдан бери ишга қабул қилиш, давлат хизматчиларини малакасини ошириш, уларни ротация қилиш ва муайян лавозимлардан озод этишнинг замонавий тизимини яратиш зарурати юзага келди. Биз давлат бошқаруви тизимида кадрлар билан ишлашнинг янги даражаси, замонавий менежмент усулларидан фойдаланган ҳолда кўплаб иқтидорли ва малакали ҳодимларни жалб қилишни назарда тутяпмиз. Шу муносабат билан биз e-government лойиҳалари доирасидаги, давлат идораларини бошқаришнинг ушбу долзарб вазифаларини ҳал этишга қаратилган «Кадрлар» тизимини ишлаб чиқдик.

Маҳаллий инновациялар кадрлар ҳизмати фаолияти давомида олинган ягона, долзарб, тўлиқ ва тизимлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиришга, шунинидек, юқорида турувчи идораларга маълумотларни тақдим этиш тезлигини оширишга ёрдам берди. Аслини олганда Ўзбекистонда кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича Ягона Марказни ташкил этиш учун асос ёки ахборот платформаси яратилди, бу эса бу борада амалга ошрилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи бўлиши мумкин.

Бугунги кунда мамлакатимизда давлат корхоналари ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг давлат идоралари ходимларининг бошқаришнинг намунавий ахборот тизимининг (НАТ «Кадрлар») «Шахсий маълумотномалар базаси» ва «Кадрлар бошқаруви» каби ечимларни жорий этиш жараёни давом этмоқда. Айни пайтда давлат ташкилотларидан олти мингдан ортиқ кадрлар тизим билан фаол иш олиб бормоқда ва тизим базасига 200 мингдан шахсий маълумотномалар киритилган. Бизнинг жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш гуруҳимиз фойдаланувчиларга ахборот, маслахат ва амалий ёрдам кўрсатишни давом эттирмоқда, чунки янги фойдаланувчилар ушбу тизимга доимий равишда уланишади. Ушбу мураккаб лойиҳани амалга оширишда олинган тажриба, тизим модулларини тезкор оптималлаштириш амалиёти нафақат муваффақиятли амалга ошрилишини, балки дастурчиларимизга янги инновацион ечимларни ишлаб чАқиш имконини берди.

Биз таклиф этаётган НАТ «Кадрлар», «Аҳолини иш билан таъминлаш» ва «Электрон меҳнат дафтарчалари» тизимларидаги модернизация қилинган ечимлари бирлашмаси Ўзбекистонда кадрлар ресурсларининг ягона бир хил шаклдаги долзарб базасини яратишга имкон беради.

Турли даражадаги бизнес муаммоларни ҳал этишда жиддий инновацион ёндашувнинг бундай мисоллари мавжуд. Яратилаётган шарт-шароитлар бизнинг бозоримизни жахонга машхур сотувчилар билан инвестиция қилиш ва ҳамкорлик қилиш учун янада жозибадор қилиб ривожланаётган профессионал маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга шериклар қаторини кенгайтириш ва энг талабчан мижозлар учун юқори технологияли вазифаларни бажарилишини амалга оширишни таъминлайдиган инновацион дастурий маҳсулотларни таклиф этиш имконини беради.

– Бошқа йўналишларда, яқин келажакда бизнинг бозорларда истиқболли ва талаб қилинадиган нима деб ҳисоблайсиз?

– Ахборот хавфсизлигига (АХ) бўлган талаб Ўзбекистонда тобора оммалашиб бормоқда. «Ахборот хавфсизлиги» тушунчаси муваффақиятга қаратилган замонавий корхонанинг бизнес-маданияти амалиётига қатъий киритилган. АХ масалалари устуворликка эга бўлиб, ушбу йўналишнинг малакали ва комплекс ривожланишида алоҳида аҳамият ва долзарблик касб этади. Жахон амалиёти ва статистикаси шуни кўрсатадики, бугунги кунда барча компаниялар, айниқса йирик молиявий сектор ва давлат муассасалари, афсуски ҳужум қилиш ҳавфи остидадир. Кибер ҳужумларнинг мураккаблиги ўсиб бормоқда, улар кўпроқ мақсадга йўналтирилган, кибер жиноятчилар эса –ихтиро қилишда янаям қобилиятли бўлиб боряпти. Ҳужумлар дунёнинг исталган нуқтсидан келиб чиқиши мумкин. Мақсадлар турли ҳил бўлиши мумкин: молиявий, мафкуравий, сиёсий, ва натижада ахборот, молия, имиджнинг йўқолишига олиб келади. Энг кўп кибер ҳужумларга учрайдиган браузер иловалари (масалан, Internet Explorer, Chrome ва бошқалар), Android операцион тизими асосидаги мобил иловалар, Office турли иловалари (‎Microsoft Office,  Office 365), шунингдек Java, Adobe, PDF. Буларнинг барчаси энг оммалашган ва кўп қўлланиладиган иловалар.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласи жуда мураккаб бўлиб, у вақт, куч, молия харажатларни ҳал қилишни талаб қилади. Маҳаллий бозорда талабни қондириш учун биз ахборот хавфсизлиги бўйича ечимларини таклиф қилувчи шериклар қаторини кенгайтирмоқдамиз. Шу мақсадда буюртмачиларимиз учун киберхавфсизлик, таҳдидлар, хавф-хатарли ҳужумларни олдини олиш, аниқлаш ва уларга қарши курашиш бўйича долзарб маълумотлар билан танишиш имконини берадиган, АХ мавзуси доирасида мунтазам тадбирлар ва конференциялар ўтказмоқдамиз. АХ таъминлашда муаммоларни ҳал қилиш бўйича комплекс ёндашувларни таклиф этмоқдамиз.

Бугунги кунда кўплаб хорижий ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистон бозорига кириб келмоқдалар. Улар билан самарали ишлаш учун юқори малакага ега бўлиш, таклиф этилган ҳар бир маҳсулот бўйича сертификатланган мутаҳассислар бўлиши ва АХ ечимга эга бўлиш керак. Биз тармоқнинг сўнгги нуқталарини, булутли иловаларни ва МҚМ (маълумотларни қайта ишлаш маркази) тармоқларини ҳимоя қилиш учун платформага бирлаштирилган турли ахборот хафвсизлиги ечимларини таклиф этамиз.

Шу билан бирга, кўриб тугранимиздек, бугунги кунда маълумотлар марказини яратиш лойиҳалари сони ортиб бормоқда. Интернет технологиялари ривожлангани сари эса маълумотларни қайта ишловчи бу каби марказларга бўлган эҳтиёж ошиб бораверади. Шу нуқтаи назардан, гиперконвергент инфраструктурадан фойдаланиш янада долзарб масалага айланмоқда.

Бугунги кунда гиперконвергент инфратузилмасини истеъмолчилари кўплаб йирик корхоналар, шунингдек мавжуд гипервизор серверлари ва виртуал дастурий таъминот билан интеграция қилиш қобилиятининг афзалликларига эътибор қаратадиган банклар мавжуддир. Мисол учун гиперконвергент ечимларидан фойдаланиш орқали эксплуатацион ҳаражатларни сезиларли даражада камайтиради ва TCO (total cost of ownership – мулкнинг умумий қийматини) кўрсаткичларни камайтириш имконини беради.

Барча гиперконвергент тизимлар уникал бошқарув дастурий таъминот билан жиҳозланган, бу ўз навбатида қўлда бажариладиган бир қанча жараёнларни осонлаштиради, ва табиийки, эксплуатация харажатларини камайтиради. Ушбу тизимнинг ташкилот/корхонада жорий қилиниши, у ердаги АТ-муҳитни сезиларли даражада оддий ва тушунарли қилиши мумкин Мамлакатимиз корхоналарида йирик маълумотларни қайта ишлаш марказларининг ташкил этилиши ахборот хавфсизлиги масалаларида юқори технологик, юқори маҳсулдорлик ва таваккалчиликларни камайтириш имконини беради.

Ҳулоса қилиб шуни айтишни истардимки, ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда мамлакатимизда инновацияларни жорий этиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида рақамлаштиришни ривожлантириш учун жуда кўп ишлар амалга оширилмоқда. E-government нинг турли хил лойиҳаларини ривожлантиришни давом эттириш, ERP-тизимларини жорий этиш, Ягона меъёрий-маълумотномалар базаси ва ундан фойдаланиш методологиясини яратиш, янги технологиялар ва инновацион хизматлар ҳамда жорий этилаётган ахборот тизимларининг сифати устидан давлат назоратини кучайтириш, жамоатчиликни ОАВ орқали ушбу жараёнлар ҳақида очиқ хабардор қилиш муҳимдир.

Янги технологиялар ва инновацион хизматларни ривожлантириш, ахборотлаштириш ва жамиятнинг технологик маданиятини ва таълимини ошириш, алоқа сифати ва қулайлигини ошириш, янги ижтимоий электрон порталларни пайдо бўлиши, интернет нархининг пасайиши шароитида мултимедиа контентининг турли шакллари мавжудлиги, янги корхоналар ва бизнесларни очилишига, қўшимча иш ўринларини яратишга ёрдам беради, бу эса ижтимоий соҳа ва ҳаёт сифатини оширади. Янги инновация ва технологияларни умумий кенг жорий этилиши натижасида мамлакатимиз ҳаёти, ижтимоий соҳаси ва иқтисодиёти яхшиланади. Энг муҳими профессионал АТ-компаниялар даражаси ва давлат тузилмаларининг маъмурий аппарати даражасида амалга ошрилаётган лойиҳаларнинг тезлиги ва сифатини камайтирмасликдир.

Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.