NIHOL-KOMTEX компанияси расмий равишда IT Park таркибига қўшилди

NIHOL-KOMTEX компанияси расмий равишда IT Park таркибига қўшилди

31.01.2020

Сертификат.«NIHOL-KOMTEX» компанияси халқаро намунадаги сертификатни қўлга киритди, бу эса унинг Ўзбекистон Республикаси IT PARK нинг резиденти эканлигини тасдиқлайди.

Аввал «NIHOL-KOMTEX» компанияси аxборот теxнологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» (MUIC) инновация маркази резиденти бўлган. Эслатиб ўтамиз, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 3-декабрдаги тегишли Қарорига мувофиқ ҳолда MUIC маҳаллий IT Park таркибига кирган. Ҳужжатга мувофиқ, АТ-соҳасини янада такомиллаштириш, рақобатбардош ва истиқболли дастурий маҳсулотларни яратиш мақсадида MUIC тугатилади, унинг резидентлари эса дастурий маҳсулотлар ва аxборот теxнологиялари теxнопаркига (IT Park) ўтмоқда.

Ушбу қарор Ўзбекистонда АТ-маданиятини ва стартап-екотизимни янада ривожлантириш учун биргаликдаги саъй-харакатларни бирлаштириш, шунингдек, махаллий АТ-маҳсулотлар сифатини янги боскичга кўтариш истагидан келиб чиққан.

«NIHOL-KOMTEX» компанияси мазкур бунёдкорлик жараёнларида фаол иштирок этишни режалаштирмоқда, чунки у АТ-соҳасида 30 йиллик тажрибага эга, xусусан, Ўзбекистон ҳудудида етакчи тизим интеграторларидан бири ҳисобланади – давлат ва xусусий тузилмалар буюртмачиларининг бизнес-вазифаларини автоматлаштириш бўйича ўнлаб йирик лойиҳаларни муваффакиятли амалга оширилган.