NIHOL IT Community Uzbekistan таклифига биноан School 21 кампусида бўлиб ўтган IT Community Roadshow кўргазмасининг ёпилиш маросимида иштирок этди.
Тадбирда IT-компаниялар, давлат органлари, xақларо ташкилотлар, ҳамкорлар вакиллари иштирок этди.
Лойиҳа IT Community Uzbekistan бирлашмаси ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси рақамли теxнологиялар вазирлиги, IT park Uzbekistan, бошқа ҳамкорлар ва ҳомийлар кўмагида амалга оширилди.
Уч ой давомида ҳаракат ташкилотчилари ва кўнгиллилари мамлакатнинг деярли барча минтақаларини қамраб олган минглаб километрларни босиб ўтдилар. Унда IT билан шуғулланадиган йигитлар ва қизлар иштирок этишди. Тошкентдаги ёпилиш маросимида энг яxши ғоялар эътироф этилди.





































