“RIM NIHOL” МЧЖ ёпиқ турдаги Божхона омбори 1997 йил июн ойида IBM (AҚШ) ва бизнинг компаниямиз ўртасидаги шартномани амалга ошириш мақсадида сервис кафолати хизматларини кўрсатиш учун ташкил этилган.
“RIM NIHOL” МЧЖ божхона омборининг майдони 94 квадрат метрни (ҳажми 283,88 куб метр) ташкил этади.
Бизнинг божхона омборимиз фақат бизнинг манзилимизга юборилган ва "божхона омбори" режимига ёки "Вақтинча сақлаш" божхона режимига жойлаштирилган товарларни сақлаш учун ишлатилиши мумкин.
Божхона омборига Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш тақиқланган товарлар, ҳамда рўйхати қонунчилик билан белгиланадиган бошқа товарлар бундан мустасно, ҳар қандай товарлар жойлаштирилиши мумкин.
Омбор хонаси видео кузатув тизимлари, инфрақизил ҳаракат сенсорлари, сигнализация тизимлари ва ёнғинга қарши ускуналар билан ишончли ҳимояланган.
Омборда божхона органи ходими учун компьютер (UZTELEKOM дан оптик толали кабел), принтер ва телефон (факс) билан жиҳозланган хона мавжуд. Шунингдек, гидравлик юк кўтаргич, ғилдираклардаги арава, тарози, нарвон, юкларни маркировка учун стол, темир жавонлар мавжуд.
Божхона омбори фаолият кўрсатган бутун давр мобайнида, божхона органлари томонидан бизнинг божхона омборимизга қўйиладиган талабларга риоя қилиниб келинмоқда ва божхона органлари томонидан бизнинг омборимизга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар бўлмаган.





































