«Uzbekistan Airways» АЖ Корпоратив порталини техник кузатиб бориш

Telegram Bot
Телеграм бот-помощник от компании Nihol
(Бета-версия)

«Uzbekistan Airways» АЖ Корпоратив порталини техник кузатиб бориш

22.01.2026

2025 йил август ойида «NIHOL-KOMTEX» компанияси ва «Uzbekistan Airways» АЖ ўртасида авиакомпаниянинг Корпоратив порталини техник кузатиб бориш бўйича бир йил муддатга шартнома имзоланди. Шартнома доирасида «NIHOL-KOMTEX» мутаxассислари компания томонидан аввал ишлаб чиқилган ва жорий этилган Корпоратив порталнинг функционал модуллари ҳамда аxборот тизимлари учун комплекс теxник қўллаб-қувватлашни таъминлайдилар.

Кузатув остидаги тизимлар рўйхатига қуйидагилар киради:

  • Меъёрий-технологик ҳужжатларнинг электрон кутубхонаси.

Тўлиқ матнли қидирув, кириш ва версияларни бошқариш имкониятларига эга авиакомпанияларнинг меъёрий ҳужжатларини тартибга солиш марказлаштирилган омбори.

  • Масофавий ўқитиш платформаси.

Авиакомпания мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш учун Moodle негизидаги ўқув платформаси.

  • Йўловчи ва юк ташиш сотувлари бўйича тўғридан-тўғри агентлар маълумотлар базаси.

Йўловчи ва юк авиаташишлари сотуви бўйича агентлар фаолиятини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш учун ахборот тизими.

  • Юк ташиш қоидалари бузилиши бўйича даъволарни кўриб чиқишни қўллаб-қувватлаш автоматлаштирилган тизими.

Юк ташиш қоидалари бузилиши билан боғлиқ йўловчиларнинг даъволарини рўйхатдан ўтказиш, кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш жараёнларини автоматлаштириш учун самарали воситаси.

  • Йўловчиларга кириши рад этилган ҳолатларни (INAD) ҳисобга олиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тизими.

Йўловчиларнинг белгилаган мамлакатга кириши рад этилган ҳолатларни қайта ишлаш учун маълумотлар базаси ва таҳлилий тизими, ҳисоботларни шакллантириш ва таҳлил қилиш имконияти эга.

  • Парвоз жараёнидаги носозлик ҳолатларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш тизими.

Парвоз жараёнидаги носозлик ҳолатлари юзага келганда йўловчиларга товон пули тўлаш ва муқобил хизмат кўрсатишни автоматлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва ҳисоботларни шакллантириш учун ахборот тизими.

Техник қўллаб-қувватлаш кенг кўламли фойдаланувчилар аудиторияси томонидан фойдаланиладиган ахборот тизимлари учун амалга оширилмоқда, бу эса ўз навбатида кеча-ю кундуз мониторинг олиб боришни ва юзага келган ҳолатларга тезкор муносабат билдиришни талаб этади.

Шартнома доирасида «NIHOL-KOMTEX» мутахассислари томонидан 24/7 режимида қуйидаги иш турлари амалга оширилади:

1.      Буюртмачи сўровларига асосан мавжуд Тизимларнинг функционал имкониятларини тезкор мослаштириш ва кенгайтириш

2.      Маслаҳатлар бериш

3.      Нуқсонларни бартараф этиш (хатолар)

4.      Мониторинг ва иш унумдорлигини созлаш

5.      Маълумотлардан нусха олиш ва уларни тиклаш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш